Тунги клубга автоматда ҳужум қилиб 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган “Ислом давлати” аъзоси эканлиги айтилган Абдулқодир Машарипов устидан бугун, 11 декабрь куни суд жараёни бошланади.
Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, теракт натижасида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган. Қурбонлардан 16 нафари хорижлик, 5 таси турк экани айтилган эди.
Ушбу террор ҳаракатини амалга оширган террорчининг Абу Муҳаммад Хуросоний тахаллуси билан ҳаракат қилганлиги ва унинг ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов эканлиги ҳақида ҳам хабар қилинган эди.
Тунги клуб автоматда ҳужум қилиб 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган “Ислом давлати” аъзоси эканлиги айтилган Абдулқодир Машарипов устидан бугун, 11 декабрь куни суд жараёни бошланади.
Истанбулнинг Силиври туманида жойлашган суд залида Машариповга нисбатан Туркиядаги конституцион тузумни ағдаришга уриниш, террор ташкилоти тузиш, икки ва ундан кўп кишини ўлдирганлик ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, у билан бирга айбланаётган 57 киши қаторида, Машариповнинг рафиқаси Зарина Нуруллаева ҳам суд ишига жалб этилган.
Yenisafak нашрининг хабарида таъкидланишича, Абдулқодир Машариповни қўлга олиш учун Туркия полициясининг 2 минг кишига яқин ходимлари 17 кунлик тезкор қидирув ишларини олиб борган эди.