...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги тунги клубда терактни уюштирган асосий ташкилотчи топилди


15:11, 14.02.2017 Олам
 11 431

Истанбулдаги тунги клубда қўпорувчилик ҳаракатини ташкиллаштирган асосий айбдор қўлга олинди.

Жорий йилнинг 1 январь куни кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳри Reina тунги клубидаги портлашнинг ташкилотчиси қўлга олинди. Бугун, 14 февраль куни полиция ходимлари уни ижарага олиб, яшириниб ётган масканини топди, деб хабар берган “Haber Turk” нашри.

Теракт ҳаракатини амалга оширган Машариповнинг раҳнамоси, ИШИД гуруҳи аъзоси бўлиб чиқди. Полиция берган дастлабки маълумотларда унинг исми ошкор этилмаяпти. Бизга ташкилотчининг турк миллатига мансуб эканлиги ҳамда исми-шарифининг бош ҳарфлари маълум, холос. (А.С.) Туркия полицияси қўлга олинган шахсни 2009 йилда буён Францияда яшаганини тасдиқламоқда. Кейинроқ батафсил маълумотлар берилиши айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, янги йил кечаси Абдуқодир Машарипов қўлидаги қурол билан тунги клубга кириб, 13 та давлатдан ташриф буюрган 39 кишини отиб ўлдирган эди.  
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Абдулқодир Машарипов Reina 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

UMID MIRZAYEV
19:06 16.02.2017

Bunday ishni amalga oshirgan hayvonlarni qattiq jazolash kerak.Bu hayvonlar o'zbek degan nomga dog' tushiradi.Islom dinidek ulug' dinni niqob qilib, xunrezliklarini amalga oshirib, yana o'zini haqiqiy musulmon qilib ko'rsatadigan bu ifloslar aslida vatanfurushlar.Bularni vatani yo'q.Bular tirik murdadirlar. Bu ifloslarni O'zbekiston fuqarosi ekanligidan afsusdaman.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!