...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик депутат Валентин кунини нишонлашни қоралади


14:46, 14.02.2017 Олам
 3 463

Россиялик депутат Милонов Валентин байрами ҳақида тўхталиб ўтди.

Россия Федерацияси Думасининг аъзоси, депутат Виталий Милонов мамлакат Федерал ахборот агентлигига 14 феврални “авлиё Валентин” куни сифатида нишонлаш борасида ўз фикрларини билдирди.
 
“Менинг фикримча, авлиё Валентин кунини нишонлаш худди “қора жума”, чегирмалар кунида ва шу қатори кунларда тижорий фойда топиш билан бир хил. Бизнинг жамиятда бу кун фақат иқтисодий фойда олиш учун жонланиб турибди.
 
Атрофга боқинг, гул дўконлар, савдо марказлари, ўйинчоқ дўконлари бу байрам ортидан фақат даромад қилмоқда. Агар сиз севгингиз ана шундай маиший буюмлар билан баҳоланади деб ўйласангиз, марҳамат давом этинг. Аммо олий туйғуларни пулга чақиш, шу туйғу йўқлигини билдиради”, дейди Милонов.
 
Бундан ташқари, депутат ўз сўзи давомида, бу куннинг асосий ташкилотчилари ресторан, кафе, товар ишлаб чиқарувчилар эканлигини эсдан чиқармасликни таъкидлаб ўтди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Виталий Милонов Валентин куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!