Шимолий Корея ракеталари Жанубий Кореянинг мудофаасини енга олиши мумкин, деб даъво қилинмоқда.
Икки кундан сўнг, яъни 16 февраль куни Шимолий Корея собиқ раҳбари марҳум Ким Чен Ирнинг 75 йиллик юбилейига тайёргарлик қилаётган мамлакат расмийлари, бир вақтнинг ўзида ҳарбий кучини намойиш этмоқда. Парламент Хавфсизлик қўмитаси раиси Ли Чхол Унинг айтишича, ракеталар энди суюқ ёқилғидан иборат эмаслиги, уни 10 дақиқа олдинроқ стартга тушишига олиб келади.
“Ракета қайси ҳудуддан кўтарилиб, зарба қаерга тушиши номаълум бўлганлиги туфайли жанубликларнинг мудофаа тизими бунга дош бера олмайди”, деб қўшимча қилди амалдор.
Маълумот учун, Жанубий Корея ишлаб чиққан “Kill chain”(Ўлим тизмаси) мудофаа тизими дунёдаги энг яхши мудофаа тизимларидан бири ҳисобланиб, сўнгги марта 2016 йил ёзда қайта тузиб чиқилган эди.