...
МЕНЮ
ONLINE TV

Террорчи Абдулқодир Машариповнинг рафиқаси ўғлини топишда ёрдам сўрамоқда


22:24, 05.02.2017 Олам
 8 416

Аёл бўлиб ўтган ишларга алоқаси йўқлигини айтиб, уни озод этишларини сўрамоқда.

Хабарингиз бор, 2016 йилнинг 31 декабридан 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Reina тунги клубида теракт амалга оширилганди.
 
Унда 39 киши ҳаётдан бевақт кўз юмди, 69 киши жароҳатланди. Биз ушбу фожиа тафсилотлари ҳақидаги қатор мақолаларни эътиборингизга ҳавола этдик.
 
Хабарларимизда Reina тунги клубида террорчилик содир этган шахс Ўзбекистон фуқароси экани, 2017 йилнинг 16 январь куни қўлга олингани, сўроқ қилингани, саволларга жавоб бериш чоғида “агар шундай имконият туғилган тақдирда, яна шу йўлни тутган бўлардим”, деб айтгани, террорчининг ўғли теракт содир этилган вақтда бошқа бир жангарининг қўлида қолгани ҳақида айтилган эди.  
 
Бугун, 5 февраль куни Абдулқодир Машариповнинг рафиқаси Зарина Нуриллаева 4 ёшли ўғлини топишда ёрдам беришни сўраб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди. Гап шундаки унинг ўғлини отаси Абдулқодир Машарипов ўзи билан олиб кетган эди. Бу ҳақда “Haber7.com” ёзмоқда.
 
Айтиш лозимки, 1 январь куни террористик ҳаракатларни амалга оширгач, Машарипов Зейтинбурну туманига, рафиқаси ва фарзандларинниг ёнига қайтган ҳамда 4 ёшли фарзандини олиб ғойиб бўлган.
 
Кейинроқ, болакай террорчилар томонидан гаровга олинган. Уни отасига ҳужумни амалга оширгач, қайтариб беришлари айтилганди. Бироқ шу чоққача боланинг қаерда экани номаълумлигича қолмоқда.
 
“Турмуш ўртоғим теракт содир бўлишидан 3 кун олдин кетганди. Тунги клубда амалга оширган ҳужумидан сўнг, у келиб ўғлимни ўзи билан олиб кетди. Мен телевизор орқали намойиш этмагунларигача, уйимизга полиция келиб, бор гапни айтмагунча унинг нималар қилганини билмас эдим. Эрим  болани ўзи билан олиб кетганидан бери ўғлимни кўрмадим. Бўлиб ўтган ишларга менинг алоқам йўқ. Мени озод қилишингизни ва ўғлимни топишда ёрдам беришингизни сўрайман”, дейди Зарина Нуриллаева сўроқ қилиш чоғида.
 
Ҳозирча, Туркия суди Нуриллаеванинг талабини бажариши ёки бажармаслиги ҳақида маълумот йўқ.
 
Воқеалар ривожини кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Абдулқодир Машарипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

MANSURBEK
15:38 06.02.2017

Men bunday vataniga hiyonat qilgan insonning yurtdoshi ekanimdan or qilaman.Birovlarni hayotiga zomin bo'lgan in son hech qachon jazosiz qolmasin



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!