...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду 32 ёшда ёхуд аборт остонасидан қайтган тақдир


21:47, 05.02.2017 Спорт
 5 633

Бир вақтлар онаси дунёга келишини истамаган Роналду, дунёни лол қолдиришда давом этмоқда.

3 февраль куни “Forbes” дунёдаги энг бадавлат спортчилар рўйхатини эълон қилгани, унга кўра, “Реал” жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду 1 йил ичида 88 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан рўйхатнинг биринчи поғонасидан ўрин олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 5 февраль куни дунёга машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг таваллуд куни. У 32 ёшни қарши олди.
 
Биз бугун аъанани ўзгартириб, футбол юлдузининг шахсий ҳаёти ва спортдаги фаолияти ҳақида эмас, кўпроқ унинг у билан боғлиқ муҳим воқеалар, сиз билмаган қатор маълумотлар ҳақида ёзмоқчимиз.
 
  • ОАВга берган интервьюларининг бирида Криштианунинг онаси Долор Авейру аслида ҳомиладорлигини эшитгач, болани аборт қилдирмоқчи бўлгани ҳақида айтиб берганди:
 

“Мен жуда қийин аҳволда қолгандим. Бу ҳақда гапириш жуда қийин, аммо ўшанда ноиложлигим сабаб болани олдиришни ўйлаганман. Бу мен учун кутилмаган ва дунёга келтиришни истамаган ҳомила эди. Орадан жуда оз фурсат ўтиб, қароримни ўзгартирдим. Ўйлашимча, буни Яратган хоҳламади. Бугун нимагаки эга бўлсам, Криштиану сабаб... Роналду сабабли буви бўлдим. Уни дунёга келтирганимдан хурсандман. У менга бахт берди”.
 
  • 2015 йилнинг 9 ноябрида Криштиану Роналдунинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинган. Унда футболчининг уйи, машқ дарсларда қатнашиши, онаси, ўғли, умуман, унинг шахсий ҳаётига оид бир неча кун акс этган. Ушбу фильм орқали мухлислар севимли футболчиларининг ҳаёти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлган.
 
  • Роналдунинг тўлиқ исми – Криштиану Роналду дос Сантос Авейро.
 
  • Криштианунинг отаси Хосе Диниш “Андоринья” болалар футбол жамоасининг масъул котиби эди. У 2005 йилда вафот этган.
 

 
  • Оилада туғилган болакайга исм қўйиш чоғида Роналдунинг ота-онаси узоқ баҳслашишган. Онасига Криштиану исми маъқул келган, отаси эса АҚШнинг ўша вақтдаги машҳур актёрларидан бири Рональд Рейган шарафига ўғлига Роналду деб исм беришни истаган. Баҳс сўнгида ҳар икки томоннинг истаклари ҳисобга олиниб, уни Криштиану Роналду деб аташган.
 
  • Роналдунинг суррогат она дунёга келтирган ўғли бор. 2010 йилнинг 17 июнида дунёга келган болакайнинг исми Криштиану. Роналду ОАВда ўғлининг дунёга келтирган аёл билан боғлиқ саволларга жавоб беришни хуш кўрмайди. Шундай бўлса-да, журналистларнинг шу мавзуда берган саволига футболчи қуйидагича жавоб қайтарган:
 
“Ўғлим суррогат онадан дунёга келганини билмайди. Илтимос, буни катта муаммога айлантирманглар. Дунёда отасиз, онасиз яшаётган миллионлаб болалар бор. Мен ўғлимга бу борада асло ёлғон гапирмайман. У ҳақиқатни билишга ҳақли. Аммо бу атрофдагиларга ҳам ҳақиқатни қандай бўлса, шундайлигича айтаман, дегани эмас. Мен унга онаси ҳақида айтиб бераман. Бу 10, 11, 12 ёшида содир бўладими ёки бошқа вақтда, буни билмайман”.
 
  • У одамлар гавжум жойларга боришни хуш кўрмайди. Бунинг биринчи сабаби жуда тортинчоқлигида. Иккинчи сабаби эса у инглизчани яхши билмайди ва дастхат олгани келганлардан уялади.
 
  •  Мадейрада “CR7” деб номланувчи либослар дўконини очган. Ушбу дўконни унинг опаси бошқаради.
 
  • Биз билган дунё юлдузларининг аксарияти танасига сурат чиздирган. Уларда ҳеч бўлмаганда бир дона татуировка бор. Аммо Криштиану Роналду бошқалардан мустасно. Футболчи қон донари. 2008 йилда “Қизил хоч ҳисоби” кампаниясининг юзи бўлди ва “Менда татуировка йўқ, чунки мен қон донориман” номли ижтимоий рекламада суратга тушди.
 
 Айни вақтда Криштиану ва  Жоржини Родригес исмли қиз ўртасида муҳаббат учқунлаган. ОАВ ва футболчининг яқинлари тез орада уларнинг тўйлари бўлишини кутмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!