...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдиньо ўзига тегишли “Олтин тўп”ни “Барселона”нинг музейига топширади


16:57, 04.02.2017 Спорт
 2 852

Бу Роналдиньонинг “Барселона”нинг элчиси сифатида берган биринчи баёноти бўлди.

Кеча, 3 февраль куни “Барселона” футбол жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо  расмий равишда клубнинг элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 4 февраль куни футболчи ўз фаолияти давомида қўлга киритган “Олтин тўп”ни “Барселона” жамоасининг музейига топшириши ҳақида маълум қилди.
 
Бу Роналдиньонинг “Барселона” футбол жамоасининг элчиси сифатида берган биринчи баёноти бўлди.
Роналдиньонинг “Барселона”га элчи бўлиши футболчининг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам, мухлислар учун ҳам айни муддао бўлди.
 
Маълумот учун, Роналдиньо 2003 йилдан 2008 йилга қадар “Барселона” учун майдонга тушган. Жамоадаги фаолияти давомида 145 та матчда қатнашган. Ушбу матчлар мобайнида у 70 марта гол урган. 2005, 2006 йилларда у Испания чемпионатида, 2006 йилнинг ўзида яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.
Умида Якубова

Теглар:Роналдиньо Баселона Олтин тўп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!