...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллиардер Винсент Виола АҚШ армияси вазири лавозимидан бош тортди


16:46, 04.02.2017 Олам
 2 439

У бир неча ўн йил барпо этган бизнес оламини тарк этолмаслигини баҳона қилиб, Трампнинг таклифини рад этди.

Бугун, 4 февраль куни ОАВда миллиардер Винсент Виоланинг АҚШ ҳарбий вазири бўлишдан бош тортгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Унга кўра, Трамп Виолани қуруқлик қўшинларининг бош қўмондони этиб тайинламоқчи бўлган, бироқ миллардер унинг таклифига рози бўлмаган. Бу ҳақда “Washingtonpost.com” хабар қилди.
 
Бошқача қилиб айтганда, Виоланинг рад жавоби ҳақида унинг вакили расмий баёнот билан чиқиб, миллиардер айни лавозимни қабул қила олмаслиги ҳақида маълум қилган.
Рад жавобининг сабабини вакил Виола Трампнинг таклифини қадрлашини, бироқ бир неча ўн йиллик бизнесини тарк эта олмалиги билан изоҳлаган.
 
Вакилнинг баёнотидан сўнг, Виоланинг ўзи ҳам ОАВ орқали Дональд Трампга мурожаат қилган ва президентнинг таклифини қабул қила олмасада, қуруқлик қўшинлари ва фахрий ҳарбийларга кўмак бериш ва АҚШ президенти маъмуриятини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.
 
ОАВда Трампнинг юқори лавозимларга таклиф этаётган кишилари ҳақида ғаройиб миш-мишлар тарқалмоқда.
 
Янги президентга қарши чиқаётган сиёсатчилар, актёрлар ва бошқаларнинг фикрича, Трамп ўз атрофига миллионерлар, миллиардерларни, иш фаолиятида муваффақиятга эришган кишиларни тўпламоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Винсент Виола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!