...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент ҳайвонот боғига илк жирафа келтирилди


11:36, 11.10.2016 Жамият
 3 538

Айни вақтда юртимизнинг мева ва сабзавотларидан баҳраманд бўлаётган жирафани Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрган ҳолда бемалол кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон аҳлининг кўп сонли талабларини қондириш мақсадида Тошкентдаги ҳайвонот боғига болаларнинг энг севимли Африка жонзоти – жирафа келтирилди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғининг расмий сайтида хабар қилинди.
 
Қозоғистоннинг Олма-ота ҳайвонот боғи ўз бағридаги 3 ёшли жирафани Тошкентдаги ҳайвонот боғига топширди. Алатау лақабли жирафанинг ота-онаси Хан ва Грация 2003 йилда ЖАРдан келтирилганди.
 
Айтиш керакки, Алатау узоқ масофалик йўлда қийналмаган, мамлакатимиз об-ҳаво шароитига тезда кўникиб кетган.
 
Аслида жирафалар дунёдаги энг баланд бўйли жонзотлар ҳисобланади. Уларнинг бўйи қарийб 6 метргача етиши мумкин.
 
Жирафалар ҳақидаги қизиқарли фактлар:
 
  • Янги туғилган жирафанинг оғирлиги 100 килограммга тенг бўлади.
 
  • Жирафаларнинг оғирлиги 1900 килограммгача етиши мумкин.
 
  • Жирафа юрагининг оғирлиги 12 килограммга тенг.
 
  • 1 дақиқа ичида юрак клапанидан 60 литр қон айланади.
 
  • Жирафаларнинг тили узунлиги 40-45 см келади.
 
  • Жирафа танасидаги чизиқлар асло бир-бирини такрорламайди.
 
  • Одатда жирафалар 10 йилдан 15 йилгача ҳаёт кечиради. Ҳайвонот боғида эса 25 йилгача яшашлари мумкин.
 
Айни вақтда юртимизнинг мева ва сабзавотларидан баҳраманд бўлаётган жирафани Тошкент ҳайвонот боғига ташриф буюрган ҳолда бемалол кўришингиз мумкин.
 
Тошкент ҳайвонот боғи 15 октябрдан 15 апрелгача соат 09:00дан 17:00гача ишлайди. Кириш чиптаси 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга 3000 сўм, 16 ёшдан ошганларга эса 6000 сўмни ташкил этади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Тошкент ҳайвонот боғи Жирафа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар