...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖАРда талабалар оммавий намойишга чиқди


11:24, 11.10.2016 Олам
 2 352

Талабалар бепул таълим олишни талаб қилиб бир неча кундан буён норозилик намойиши ўтказишяпти.

Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳридаги Витватерсранд университети ҳудудида талабалар 4 ҳафтадан буён таълим олиш баҳосининг оширилганлигига қарши намойиш ўтказмоқда.
 
Аслида Витватерсранд университетида 2015 йил октябрда норозиликлар бошланганди. Ўшанда маъмурият 2016 йилдан таълим олиш баҳосини 10,5 фоизга оширишга қарор қилган эди.
 
Талабаларнинг оммавий намойишлари сабаб мамлакатнинг бир неча нуфузли университетлари ёпиб қўйилди. Натижада эса мамлакат президенти таълим олиш учун тўловни бир йил давомида тўхтатиб қўйиш ҳақида фармон берди.
 
Норозилик намойиши ўтган ойда яна авж олди. Бу сафар ҳукуматнинг 2017 йил учун ўқиш пулини 8 фоизга оширгани ҳақидаги хабар сабаб бўлди. Натижада полиция талабаларга қарата кўздан ёшлантирувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлди. 
Дурдона Расулова

Теглар:ЖАР Оммавий намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дилшоджон
16:43 11.10.2016

Qalampir uzga gap yoq



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!