Буюк Британия 2017 йил мартгача Евроиттифоқни расман тарк этиш жараёнини бошлайди.
Ҳужжатда келтирилишича, Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиши натижасида мамлакат Ялпи ички маҳсулот ҳажми 9,5 фоизгача тушиб кетади. Умумий ҳисобда эса Британия 66 миллиард фунт стерлинг, яъни тахминан 81 миллиард евро миқдорда иқтисодий зарар кўради.
Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг тушиб кетиши мамлакат савдо соҳасининг 20 фоизга пасайиши билан боғлиқ. Худди шу кўрсаткичда Британия иқтисодиётига ажратиладиган чет эл инвестицияси миқдори ҳам тушиб кетиши тахмин қилинган.
Албатта, баъзи мутахассислар бу кўрсаткичлар қийматини “реалликдан узоқ” дея баҳолашмоқда. Сабаби Британия кейинчалик ҳам Евроиттифоқ мамлакатлари билан ўзаро савдо алоқаларини давом эттириш ниятида.