Фалокат натижасида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Сингапурдаги йирик турар-жой биносининг олов ичида қолгани 300 кишининг ўз уйини тарк этишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, 60 ёшли аёл ёнғин вақтидаги тутундан заҳарлангани боис шифохонага олиб кетилган.
Ёнғин бинонинг пастқи қисмидаги маҳаллий кафеда чиққани айтилмоқда. Аланга кучайгани сабабли кафенинг ёнидаги бозорга ҳам ўт кетган.
Гувоҳларнинг айтишларича, ўт ўчирувчилар ёнғинни 4 соат давомида бартараф қилишга уринишган. Айни ҳаракат вақтида кучли портлаш овозлари ҳам қулоққа чалингани айтилмоқда.
Фалокат натижасида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда.

Умида Якубова