...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиланд қиролининг аҳволи оғир


10:38, 11.10.2016 Олам
 2 794

Таиланд қироли Пхумипон Адульядет сунъий нафас олиш ускунасига уланди.

Таиландда 88 ёшли монарх Пхумипон Адульядетнинг саломатлиги кутилмаганда ёмонлашди. Хабарларга кўра, унинг қон босими тушиб кетган.
 
Қироллик саройи монарх сунъий нафас олиш ускунасига улангани ҳақида маълум қилди. Айни вақтда унинг саломатлиги ҳамон кескинлигича қолмоқда.
 
Аслида Таиланд қироли бир неча йиллардан буён шифокорларнинг назорати остида туради. Бангкокнинг “Серираж” клиникасида монархнинг даволаниши учун махсус қават ҳам ажратилган. 2009 йилнинг сентябридан 2013 йилнинг июлигача қирол шифохонада қолган.
 
Жорий йил июнь ойида Пхумипон Адульядет юрак қисмида қон айланишини барқарорлаштириш учун жарроҳлик столига ётган эди. Ўшанда операция ижобий натижа билан якунланганди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Таиланд Пхумипон Адульядет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!