Агар кўнгил кўнгилга тушса муҳаббатнинг эрта ёки кечи йўқ экан.
Хитойда Синьцзян-Уйғур автоном туманларининг биридаги қариялар уйида танишган жуфтлик кеча, 10 октябрь куни ўз муносабатларини расмийлаштиришди. Энг қизиғи, келин 114, куёв эса 71 ёшда. Бу ҳақда “Nur.kz” ёзмоқда.
“Мен унинг муҳаббатига эришиш учун бир йилдан ошиқ ҳаракат қилдим. У ҳар сафар рад жавобини берарди. Балки бунга ёшининг мендан катталиги ва шундай улуғ ёшда турмуш қуриш ғайроддий экани сабаб бўлгандир. Мен, мана шундай бахтли кунларгача етиб келаман, деб сира ўйламагандим. Жуда бахтлиман!”, дейди 71 ёшли куёв Чжэн.
Маълумотларга кўра, Чжэн 50 ёшида поезд билан боғлиқ ЙТҲда қаттиқ шикастланган. Йиллар ўтиб қариялар уйига келгач, айнан шу аёл унинг жонига оро кириб, уни парвариш қилган. Бир-бирига кўнгил қўйган икки кексанинг тўйида қариялар уйи вакиллари меҳмон бўлишган.

Умида Якубова