Тошкент ва Шанхай ҳайвонот боғи ўртасида узоқ йиллик лойиҳа амалга ошириладиган бўлди.
Ташриф давомида Шанхай делегацияси Тошкент ҳайвонот боғи тарихи ва ривожланиш босқичлари, шунингдек, бу ердаги ҳайвонлар турлари билан танишди. Учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ташриф якунига кўра, Тошкент ва Шанхай ҳайвонот боғи ўртасида узоқ йиллик лойиҳа амалга ошириладиган бўлди. Ҳайвонларни алмашиш бўйича келишув имзоланди.
Маълумот учун, Тошкент ҳайвонот боғи 21,5 гектар майдонда жойлашган. Боғ ҳудудида аквариум, террариум, қушлар, йиртқич ҳайвонлар, туёқли жониворлар, майда сутэмизувчилар каби бўлимлар ишлаб турибди. Ҳайвонлар учун махсус ветеринария клиникаси мавжуд, токсикологик ва биокимёвий лавобратория фаолият кўрсатади.