...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятига прокурор тайинланди


16:35, 19.07.2018 Жамият
 8 413

Раҳматов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 16 июльдаги буйруғига асосан Раҳматов Шавкат Тўрақулович Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Раҳматов 1970 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 1998 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма прокурори, Бош прокурорнинг ёрдамчиси, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бекобод туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
 
Раҳматов аввалроқ Сурхондарё ҳокими лавозимига тайинланган Баҳодир Пўлатов ўрнига келган. 2018 йилнинг май ойидан шу вақтгача Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Прокуратура Шавкат Тўрақулович Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар