...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда ИИВ тизимидаги бир нечта раҳбар лавозимидан четлатилди


16:19, 19.07.2018 Жамият
 4 081

ИИВ тизимидаги айрим раҳбарлар лавозимидан четлатилган.

Самарқанд вилоятдаги ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда вужудга келган салбий вазиятни зудлик билан бартараф этиш мақсадида шу йилнинг 17 июль куни вилоят Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Бош прокуратура, вилоят ҳокимлиги ва ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ички ишлар вазири хизмат фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда Самарқанд шаҳар, Нуробод, Жомбой, Пайариқ, Оқдарё, Тойлоқ, Самарқанд, Иштихон ва Пастдарғом туманлари Ички ишлар бўлимлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб, уларнинг ишга бўлган муносабатини ўзгартириш ва иш натижадорлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берди.
 
Фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйганлиги учун вилоят ИИБ бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари О.Рахмонов, Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Ғаниев, Қўшработ туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Усманов, Тойлоқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари М.Маҳкамов, Оқдарё туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Усанов, Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Н.Тилавов эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
 
Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят қидирув, тергов, кадрлар билан ишлаш хизматлари ходимларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.
 
Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳар ва Самарқанд тумани ички ишлар органларининг барча ходимларини навбатдан ташқари шаҳодатлашдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.
 
Маълумот учун: бунга қадар Ички ишлар вазири Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи И.Абдуқаҳҳоров ва 3 нафар раҳбар ходимлари, Булунғур тумани ИИБ бошлиғи С.Абдуҳакимов ва Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи Х.Абдуҳамидовни ички ишлар органларидан бўшатганлиги тўғрисида маълумот берилган эди.
 
Ички ишлар вазири раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ички ишлар органлари фаолиятини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ Пўлат Бобожонов Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар