Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
“С.Нажимов” чегара божхона постида Lexus Lx570 русумли автомобиль текширилганда ундан 32 дона 12 калибр 700 мм бўлган “Феттер” номли ов патронлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республика божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.