...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида машинадан “Феттер” патронлари топилди


10:05, 04.08.2018 Жамият
 4 171

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Кеча, 3 август куни Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “С.Нажимов” чегара божхона постида мамлакат ҳудудига ноқонуний ўқ-дори олиб киришга уриниш ҳолати аниқланган.
 
“С.Нажимов” чегара божхона постида Lexus Lx570 русумли автомобиль текширилганда ундан 32 дона 12 калибр 700 мм бўлган “Феттер” номли ов патронлари аниқланган.
 
Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ, республика божхона чегаралари орқали қурол-яроғ, ўқотар қурол ва ўқ дориларни контрабанда қилиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Божхона ўқ-дори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар