...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида 122 та жиноят иши “иссиқ излари йўқолмасдан” фош этилди


14:06, 02.11.2017 Жамият
 3 699

Ҳудудда 2017 йилнинг 26 октябрь кунидан 2 ноябрь кунига қадар, яъни бир ҳафта давомида 136 та жиноятлар қайд этилган.

Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш тизимининг профилактика йўналишидаги тадбирлари барча ҳудудларда ўтказилиб туриши барчамизга маълум.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айнан шундай тадбирлар давомида дастлаб жуда катта аҳамиятга эга эмасда кўринган, бироқ содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишга хизмат қиладиган ишларнинг амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.
 
Шундай профилактика тадбирлари ва ушбу йўналиш билан боғлиқ учрашувлар Тошкент вилоятида ҳам мунтазам ўтказилмоқда. Бу ҳақда таҳририятимизга юборилган маълумотлар орқали Тошкент вилояти ИИБ маълум қилган.
 
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни аниқлаб ушлаш, бундан ташқари, аҳолининг паспорт тизими қоидаларига риоя этишларини таъминлаш, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ҳар бир маҳалла ҳудудида профилактика инспекторларини иш самарадорлигини ошириш учун муносиб турмуш шароитлар яратиш, жамиятда қонун устуворлиги, адолат, тинчлик-осойишталик ва тотувликни қарор топтириш каби масалаларда бир нечта учрашувлар ўтказилди.
 
Жумладан, Тошкент вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 26 октябрь кунидан 2 ноябрь кунига қадар 136 та жиноятлар қайд этилган.
 
Улар жумласидан: қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, безорилик, талончилик, ўғирлик, фирибгарлик, гиёҳвандлик, автотранспорт воситасини олиб қочиш, иқтисодий ва бошқа турдаги жиноятларни ташкил қилади.
 
Содир этилган жами 136 та жиноятнинг 122 таси “иссиқ излари йўқолмасдан” фош этилган.
 
Илгари содир этилиб, очилмаган жами 11 та: 1 та қасддан одам ўлдириш, 1 та автотранспорт воситасини олиб қочиш, 1 та талончилик, 8 та ўғирлик жиноятлари фош этилди.
 
Ҳафта давомида қидирувда юрган 21 нафар шахслар ушланди. Улар: 1 та босқинчилик, 2 та одам савдоси, 1 та одам ўғирлаш, 1 та жиноий равишда ҳомилани тушириш (аборт), 1 та қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, 1 та хавф остида қолдириш, 7 та фирибгарлик, 6 та ўғирлик жиноятларини содир этиб, суд ва терговдан қочиб юрган шахслардир.
 
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман ИИБ терговдан қочиб юрган 1 нафар шахс Тошкент вилояти ҳудудида ушланди.
Улуғ БЕК

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Профилактика тадбирлари Жиноятчиликка қарши кураш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар