Тошкент вилояти прокуратурасининг tvp.uz веб-сайти фаолият бошлади.
Бугун, 18 август куни Тошкент вилояти прокуратурасининг tvp.uz веб-сайти тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят прокуратураси сайтида хабар берилди.
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайтида фуқаролар учун турли интерактив хизматлар кўрсатилади. Бундан ташқари, сайтда бўш иш ўринлари рукни ҳамда “Call-center” 1007 қисқа рақамлари ҳақида маълумотлар берилган.
Ҳозирги вақтда сайтдан фойдаланиш жараёнида қуйидаги имкониятлар яратилган:
ариза, шикоят ва таклифларни виртуал қабулхона орқали онлайн тарзда йўллаш;
ҳуқуқий маслаҳат олиш;
вилоят прокуратураси органлари фаолияти ва унинг амалдаги натижалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш соҳасидаги тадбир ва янгиликлардан хабардор бўлиш;
ижтимоий сўровларда қатнашиб, минтақадаги коррупция ҳолати ва давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш;
қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шу жумладан мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни йўллаш;
вилоятдаги идора ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари, бедарак йўқолганлар ва жиноят содир этганликда айбланувчи шахслар қидируви билан боғлиқ долзарб маълумотларга эга бўлиш;
жиноятлар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, шунингдек турли ҳаётий вазиятларда ҳаракатланиш чоралари ва қоидаларини ўзида ифода этган махсус эслатмалар билан танишиш эканлиги айтиб ўтилган.

Зоҳиршоҳ Жўраев