Қозоғистоннинг “ҚТЖ МК” АЖ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув натижаларига кўра, поездаларда жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ва уларнинг кузатувчилари учун 70 фоизлик чегирмалар бериш, юкларни олиб ўтиш ва юкхоналар бўйича қоидалар ҳамда поезд ҳаракатининг вақти бўйича бир тўхтамга келинган, дейилади Қозоғистоннинг “Йўловчи ташиш” АЖ Ахборот хизмати тарқатган хабарда.
Шунингдек, хабарда Наврўз байрами арафасида “Олмаота-Тошкент” поезди ҳаракати йўлга қўйилиши ҳамда поезд таркиби “Тулпор-Талго”нинг узун кузовли янги модификациядаги вагонларидан иборатлиги маълум қилинган.
Поезд Олмаотадан Тошкентга душанба ва шанба кунлари жўнаса, Тошкентдан сешанба ва якшанба кунлари ҳаракатланади.
Ҳаракат вақти 16 соат 30 дақиқани ташкил қилади.
Олмаотагача “Отар”, “Чу”, “Тараз”, “Чимкент”, “Сариагаш” бекатларида тўхтаб ўтади.