Ҳафта давомида 39 нафар фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинган.
9-16 март кунлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 13 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланган. Ушбу ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Ҳафта давомида 39 нафар фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинган.
Жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 624 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.