...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши учун авиачипталарга чегирмалар эълон қилинди


10:55, 27.06.2017 Жамият
 3 102

Авиачипталар Марказий банкнинг парвоз расмийлаштирилаётган вақтдаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК маҳаллий рейслардан яна бири учун чипталар нархини арзонлаштирди. Бу сафар Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйлаб парвоз учун чегирма белгиланди. Бу ҳақда МАКнинг Ахборот хизмати хабар тарқатди.
 
Урганч шаҳригача самолёт чиптаси эндиликда 85 еврони ташкил қилади. Гуруҳ тарифи бўйича эса чипта нархи 72 евро этиб белгиланди. Авиачипталар Марказий банкнинг парвоз расмийлаштирилаётган вақтдаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК аввалроқ, бир неча маҳаллий йўналишлар бўйича чегирмалар эълон қилганди. Андижон, Фарғона ва Намангангача парвоз учун самолёт чиптаси баҳоси 17 евро, Бухорога эса 50 евро этиб белгиланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент Урганч 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар