
Ўзларини прокуратура идора ходими дея таништирган шахслар Spark ҳайдовчисининг мол-мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шаротига солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилганди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари давомида мазкур жиноятни Исоқжонов Даврон Бахтиёрович ва Эшматов Умид Ҳасанович содир этишгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
Ҳозирда Д.Б.Исоқжонов ва У.Х.Эшматовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.