
Бразилияда мамлакат президенти судга бурилди. У пора олганликда айбланмоқда.
2. Нигериянинг Борно штати бир неча марта босқинчилик ҳужумига учради. Худкуш-террорчиларнинг асосий мақсади Майдугури шаҳрининг университетини қамал қилиш эди. Гап шундаки, Нигерияда қўним топган “Боко Харам” террорчилик гуруҳи таълимнинг Ғарб моделига қарши бўлиб, мамлакатда шариат қонуниятларини ўрнатишни талаб қилишади. Босқинчилик ҳаракатлари оқибатида 16 киши ҳаётдан кўз юмган, 10 дан ортиғи яраланган.
3. “Time” журнали 25 нафар энг нуфузли одам рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатга АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам киритилди. Унинг Twitter’даги микроблоглари унга шуҳрат қозонишида ёрдам берган. Рўйхатдан жой олган яна бир иштирокчи эса 7 ёшда. Суриялик бўлган бу қиз ҳам Twitter’да ёзган микроблоглари орқали машҳурликка эриша олди. У Алеппода яшаган ва у ерда содир бўлаётган даҳшатли воқеалар ҳақида ёзган. Қизнинг оиласи 2016 йил декабрда Алепподан Туркияга келишган. Айрим фойдаланувчилар қизнинг микроблогларини ота-онаси ёзиб беради, дея тахмин қилишади. Айтиш керакки, 7 ёшли Бону Алабед инглиз тилида постлар қолдиради.
4. Бразилия федерал прокурори Родриго Жанот мамлакат президенти Мишел Темерни порахўрликда айбламоқда. Бу ҳақдаги айблов Олий судга юборилган. Конгресснинг қуйи палатаси президентга нисбатан қилинган даъво устидан суд бошлаш ёки бошламаслик ҳақида қарор чиқариши керак. Ўз навбатида Мишел Темер бундай айбловларни рад қилмоқда. Мамлакатда эса норозилик намойишлари ҳам ўтказилди.