Жорий йилнинг 13 августидан эътиборан Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 12 августдаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Ботир Бахромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланган ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланган.