...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Поле чудес” бошловчиси Леонид Якубович хасталик сабаб Германияга йўл олди


14:47, 17.08.2016 Шоу-бизнес
 6 462

Саломатлиги ёмонлашган телебошловчи барча лойиҳалар ва режаларни бекор қилиб, зудлик билан Германияга учиб кетди.

Россиялик машҳур телебошловчи Леонид Якубович Германиядаги клиникалардан бирида даволаниш учун жўнаб кетди. Маълумотларга кўра, унинг саломатлиги яхши эмас. Айни вақтда у иштирок этиши лозим бўлган барча лойиҳалар тўхтатилган. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Яқинда бўлиб ўтган “Замонавий пьеса мактаби”нинг 28-мавсуми очилиш маросимида Якубовичнинг қатнашиши кўзда тутилган эди. У “Охирги ацтек” спектаклида марҳум Альберт Филозовнинг ўрнига чиқиши керак эди. Айни спектакль омма эътиборига 4 сентябрь куни ҳавола этилиши ҳақидаги режалар ҳам тузилганди. Бироқ кутилмаганда Леонид Якубовичнинг саломатлиги ёмонлашди ва шу сабабли у Германияга, даволаниш учун жўнаб кетишга мажбур бўлди.
 
Айни вақтда, телебошловчининг айнан қандай касалликка чалингани борасида аниқ маълумот берилмаяпти. 
Умида Якубова

Теглар:Россия Леонид Якубович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!