...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда уч полициячи порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди


14:43, 17.08.2016 Олам
 2 510

Қарағанда вилоятида уч полиция ходимидан иборат гуруҳ доимий равишда юк машиналари ҳайдовчиларидан пора олиб келган.

Қозоғистонда Екатеринбург-Олма-Ота йўли бўйлаб ҳаракатланадиган юк машиналари ҳайдовчиларидан пул ундирган полициячиларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат хизмати ишлари бўйича вазирлигининг коррупцияга қарши кураш Миллий бюроси хабар берди, дея TACC  ёзмоқда
 
Маълумотларга қараганда, Қарағанда вилояти Ички ишлар департаменти йўл-патрул хизмати ходимлари – капитан ва икки сержант олдиндан тил бириктириб, оғир юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчиларидан пул ундириш ишлари билан шуғулланишган. 
 
Полиция ходимлари йўлларда автотранспортни текширмасдан,  тўсиқларсиз ўтиши учун шароит яратиб беришган. Улардан бир кун давомида 500 АҚШ долларидан ортиқ пора олишган.
 
Айни дамда жиноятчилар Қарағанда Ички ишлар бошқармасида вақтинчалик ҳибсда сақланмоқда ва тергов ишлари олиб борилмоқда.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Қарағанда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!