Танкерда 900 минг литр дизель ёқилғиси бўлган ва у айни дамда Индонезия сув чегарасида турибди.
“MT Vier Harmoni” танкерида 400 минг АҚШ долларига тенг бўлган 900 минг литр дизель ёқилғиси бўлган.
Малайзия Денгизчиликни муҳофаза қилиш агентлигининг бош директори Аҳмад Пузи Аб Каҳарнинг айтишича, юк кемаси айни дамда Индонезиянинг Батам ороли яқинида турибди.
“Биз индонезиялик ҳамкасбларимиз билан алоқага чиқиб, қўшма операция ўтказишга келишиб олдик”, дейди Каҳар.
Мазкур минтақада қароқчиликка қарши кураш олиб борилаётган бир пайтда, бу воқеа юз берди, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг биринчи ярмида денгиздаги қароқчилик ўтган йилгига нисбатан 64 фоизга қисқарди. Айниқса, Малакка ва Сингапур бўғозларида бундай ҳолатлар кескин камайган.