...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳридаги янги кўчаларга ном берилди


10:54, 11.01.2017 Жамият
 5 173

Пойтахтдаги мавжуд кўчаларнинг айримлари ўз номларини ўзгартирди.

Тошкент шаҳрининг янги кўчаларига ном берилди, шунингдек, мавжуд кўчалар ҳам қайта номланди. Маълумотларга кўра, 2016 йил 29 декабрда халқ депутатлари Тошкент шаҳрининг Кенгашининг ўн саккизинчи сессиясида бу ҳақда қарор чиқарилган.
 
Шайхонтоҳур туманидаги янги участкага эга бўлган Нурафшон кўчаси эндиликда Нурафшон айланма кўчаси деб юритиладиган бўлди.
 
Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кесишмаси ва Паркент кўчаси ўртасида бунёд этилган янги кўча Тараққиёт кўчасининг давоми бўлди.
 
Яккасарой туманидаги Муқимий ва Бобур кўчаларини бирлаштирган янги кўча Муқимий кўчасининг давоми бўлди.
 
Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси Дилсарой номига ўзгартирилди. Юнусобод туманидаги собиқ радиостанция ҳудуди жойлашган эски кўчага Қаноат номи берилди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент Кўча номлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар