...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳридаги автобуслар учун янги бурилиш йўллари очилади


11:22, 22.03.2017 Жамият
 3 260

Еттинчи, саккизинчи ва ўн саккизинчи рақамли автобус парклари ёнидаги автомобиль йўлида транспорт воситалирининг орқага бурилишлари учун майдон ажратилади.

Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳридаги йўловчи транспорт ҳаракатини янада такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқлади. Яқин орада автобус ва автомобиллар учун янги айланиш йўллари ташкил этиладиган бўлди.
                     
Хусусан, 7-,8-,18-рақамли автобус парклари ёнидаги автомобиль йўлида транспорт воситалирининг орқага бурилишлари учун майдон ажратилади. Бу йўлга йўловчилар ўтиш йўлаги ва светофор жойлаштирилади.
 
Бу эса автобуслар бир-биридан ўзиб кетишларининг олдини олади, натижада транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлайди.
 
Бугунги кунда Тошкент йўлларида 1350 та жамоат транспорти ҳаракатланади. Уларнинг 600 тасини паст полли Mercedez-Benz Conecto low Floor автобуслари ва 684 тасини Isuzu русумли кичик ҳажмдаги автобуслар ташкил қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жамоат транспорти Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар