ИИББ харитада ёпилган кўчани қандай қилиб айланиб ўтишни ҳам кўрсатган.
“Ер усти йўл ўтказгичи қурилиши муносабати билан шу йилнинг 30 июлидан бошлаб, пойтахтимизнинг Темур Малик – Паркент кўчалари кесишмасида автотранспорт воситалари ҳаракати қисман чекланишини маълум қиламиз. Ушбу чекловлар қурилиш ишлари якунига қадар давом этади. Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатма ўрнида, ИИББ харитада ёпилган кўчани қандай қилиб айланиб ўтишни ҳам кўрсатган.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида йўл таъмирланиши сабабли Амир Темур кўчасининг маълум қисмида транспорт ҳаракатлари чекланган эди.