Эртага кузатиладиган об-ҳаво ҳақидаги маълумотни билиб қўйиш зарар қилмайди.
Абитуриентларнинг яқинлари оила-аъзолари имтихон якунлангунига қадар уларни кутиб турадилар. Шундай экан, 1 август куни Республикада қандай об-ҳаво кузатилишини билиб қўйиш зарар қилмайди.
Демак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +35...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +34...+39 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +22...+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.