Мамлакатда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият беқарорлигича қолмоқда.
Украина ҳарбийлари ёппасига ишдан бўшамоқда. Чунки мамлакатда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазият беқарорлигича қолмоқда. Бу ҳолат ҳарбийлар орасида ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Жумладан, 2018 йилнинг июль ойига қадар Украина армиясидан 11 минг нафар зобит ва шартнома асосида хизмат қиладиган ҳарбийлар хизматдан бўшатилган. Бу ҳақда Ukrmilitary портали Украина мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Украина армиясининг 36 фоиз ҳарбийлари ишдан бўшаш тўғрисида мудофаа вазирлигига ариза билан мурожаат қилган. Ойлик иш ҳақи пастлиги ҳамда ҳукумат томонидан ижтимоий ёрдам бериш бўйича чоралар кўрилмаётганлиги ҳарбийларнинг норозилигига сабаб бўлган.
Маълумот ўрнида, Украина армиясида зобитлар учун 2016 йилда энг кам ойлик иш ҳақи 7000 гривен (300 АҚШ долларига яқин), 2017 йилда 8700 гривен (326 АҚШ доллари)ни ташкил этган. 2018 йилнинг июлига қадар ҳам иш ҳақи ўзгаришсиз қолган.
Экспертларнинг таъкидлашича, Украина армияси 255 минг ҳарбийдан иборат бўлиб, шундан 110 минг ҳарбий шартнома асосида хизмат қилиб келади. Агар иш ҳақи оширилиши бўйича чоралар кўрилмаса, жорий йил охирига қадар яна 18 минг ҳарбий хизматдан кетиши мумкин.

Санжар Жўра