...
МЕНЮ
ONLINE TV

БААда йирик ЙТҲ содир бўлди


14:12, 31.07.2018 Олам
 3 190

Полициянинг тахминларига кўра, ҳалокатга катта тезликда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси айбдор.

Кеча, 30 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада уч киши ҳалок бўлган ва 44 нафар одам жароҳатланган. Бу ҳақда “The National” хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, ишчиларни олиб кетаётган автобус олдида кетаётган енгил автомобилга урилган, у ҳам ўз навбатида микроавтобусга урилган. ЙТҲ оқибатида автобус бир неча марта ағдарилган ва йўл четидаги темир тўсиққа урилган. Натижада уч киши ҳалок бўлган.
 
ЙТҲда фақатгина автобусда бўлган Осиё мамлакатларидан келган ишчилар жароҳатланган ва ҳалок бўлган. Транспорт воситалари ҳайдовчилари жабрланмаган.
 
Полициянинг тахминларига кўра, ҳалокатга катта тезликда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси айбдор. У тезликни ошириб, оралиқ масофага аҳамият бермаган ва мобиль телефондан фойдаланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Абу-Даби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!