...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриялик туркманлар халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди


13:57, 31.07.2018 Олам
 3 090

Туркман миллати Афғонистон, Эрон, Озарбайжон, Ироқ, Сурия ва Туркияда истиқомат қилиб келади.

Сурияда истиқомат қилаётган кўп миллатли халқлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қуролли ҳаракатлар олиб бормоқда.
 
Жумладан, Суриялик туркман миллати ассамблеяси халқаро ҳамжамиятга мурожаат билан чиқган. Ушбу мурожаатда Сурия президенти Башар Асаднинг миллий озчиликни ташкил этувчи миллатларга нисбатан ўз сиёсатини ўзгартириши зарурлиги айтиб ўтилади.
 
Туркман ассамблеясининг таъкидлашича, Суриянинг Латакия ва Алиппо провинцияларида яшовчи туркман миллатини йўқ қилиш ва ушбу минтақага бошқа миллат вакилларини жойлаштириш мақсадида олиб бораётган жанговор ҳаракатларни тўхтатиши зарур. Башар Асад ва унинг тарафдорлари Ҳалқаро жиноят судининг Рим мақоми бўйича 7-8-моддаларини бузганликда айбланмоқда.
 
БМТ маълумотларига кўра, 2011 йилдан буён Сурияда 400 минг инсон ҳалок бўлган, 10 миллиондан ортиқ инсон яшаш жойини ташлаб кетган, 4,5 миллион инсон қочоқ сифатида мамлакатни тарк этган.
 
Маълумот ўрнида, туркман миллати Сурияда аҳоли сони жиҳатидан учинчи ўринда туради. Шунингдек, кўп сонли туркман миллати Марказий Осиёдан ташқари, Афғонистон, Эрон, Озарбайжон, Ироқ, Сурия ва Туркияда истиқомат қилиб келади.
Санжар Жўра

Теглар:Сурия Туркман Алеппо Латакия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!