...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди


16:37, 04.08.2016 Жамият
 5 572

Авария натижасида Nexia русумидаги автомобилга зарар етган ва иссиқ сув фавворадаги каби отилган.

Facebook’даги “Водители Ташкентa” гуруҳи аъзоларининг хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Шароф Рашидов ва Кичик ҳалқа йўли кесишган чорраҳада иссиқ суз қувури ёрилиб кетди. Натижада Nexia русумидаги такси автомобили жиддий зарар кўрди.
 
Сув қувури ёрилиши билан боғлиқ ҳолат бугун, 4 август куни соат 12:00 атрофида содир бўлган. Чорраҳадаги ер остидан ўтган қувур тўсатдан ёрилиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, кучли зарб оқибатида қувурнинг бир қисми ҳавога кўтарилиб, сўнг автомобиль устига тушган. Фавқулодда ҳолат жойида сув фавворадан отилиб чиқаётган сув сингари отилаётганини тасвирларда кўришимиз мумкин. 
 
Машиналар иссиқ сув оқимини четлаб ўтишга мажбур бўлишди ва бунинг натижасида йўлларда тирбандлик юзага келди.
 
Айни дамда авария жойида катталиги автомобилдек келадиган чуқурлик пайдо бўлган. Хабарга кўра, авария оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Водители Ташкентa Авария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар