...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Автотест” автомактаби ўқув машинаси йўл қоидасини бузгани аниқланди


16:32, 04.08.2016 Жамият
 5 635

“Автотест” автомактаби ўқув машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи Тошкент шаҳрининг Шароф Рашидов ва Навоий шоҳ кўчалари туташган чорраҳада йўл қоидасини бузиб, пиёдалар ўтиш йўлаги устида тўхтади.

Бугун, 4 август куни ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳрида “Автотест” автомактаби ўқув машинасининг йўл қоидасини бузгани ҳақида хабар берди ва суратни гуруҳга жойлаштирди.
 
Маълум қилинишича, “Автотест” автомактабининг Cobalt русумидаги автомобили Тошкент шаҳрининг Шароф Рашидов ва Навоий шоҳ кўчалари туташган чорраҳада светофорнинг қизил чироғига тўхтаган. Рулда эса автомактаб ўқувчиси, унинг ёнида эса мураббий бўлган. Гуруҳ аъзоларининг “Автотест”га эътирозига кўра, автомактаб автомобили йўл қоидасини бузиб, белгиланган чизиқни босиб ўтган ва пиёдалар йўлагига келиб тўхтаган. Буни пайқаган бошқа ҳайдовчилар эса бу ҳолатни суратга олишган.
 
“4 август соат 08:30. “Пойтахт” бизнес маркази олдидаги чорраҳадаги ҳолат. “Автотест” автомактаби ўқув машинасида ҳайдашни ўрганаётган ўқувчи йўл чизиқларининг устида қандай тўхташ кераклиги тўғрисидаги мураббийининг сабоқларини тингламоқда ва бунга амал қилмоқда. Светофорнинг қизил чироғи ёниб турибди”, деб ёзади ушбу ҳолатни кулгига олган “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоси. 
 
Ижтимоий тармоқда тарқатилган мазкур хабар кўплаб фойдаланувчилар ўртасида муҳокамалар авж олишига сабаб бўлмоқда. Кимдир бу ҳолатда мураббийни айблаб, тормоз педалини вақтида босиши кераклигини таъкидласа, яна кимдир бундай ҳолат автомобиль бошқаришни ўрганаётган ҳар қандай ҳайдовчининг бошидан ўтиши мумкинлигини айтмоқда.
 
“Водители Ташкента” гуруҳи аъзоси ушбу ҳолат юзасидан хабар берар экан, изоҳ сўнггида автомобиль рақамини ҳам  илова қилди. 

Теглар:Автотест Водители Ташкента Автомактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар