...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди сизда ҳам автомактаб очиш имконияти бор


15:14, 06.06.2018 Жамият
 2 754

Амалдаги автомактаблар жорий йилнинг 1 августига қадар лицензия талабларига мослашиши ҳамда лицензия олиши белгиланди.

31 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 408-сонли қарори имзоланди.
 
Қарорга мувофиқ, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, барча юридик шахслар, лицензия асосида ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ўз навбатида, мазкур қарор билан барчага тенг ҳамда шаффоф талаблар қўйилди.
 
Олдин, мазкур фаолият билан “Ватанпарвар” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси, “Transkasb” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти ҳамда “Avtotest Report” МЧЖ шуғулланиши белгилаб қўйилган эди.
 
Энди, амалдаги автомактаблар жорий йилнинг 1 августига қадар лицензия талабларига мослашиши ҳамда лицензия олиши белгилаб қўйилди.
 
Ундан ташқари, мазкур соҳа бўйича мавжуд бўлмаган, ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган ягона давлат талаблари ҳам тасдиқланди.
 
Мазкур Ҳукумат қарори, “Ватанпарвар” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Transkasb” уюшмаси ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси давлат электрон портали қатнашчилари томонидан берилган таклифлар асосида ишлаб чиқилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Автомактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар