...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир порахўр қўлга олинди


13:23, 20.06.2018 Жамият
 14 694

МК “Ватанпарвар” ташкилотининг шўба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари “мукофот пули” олаётганда қўлга олинган.

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув гуруҳи ва прокуратура органлари томонидан ноқонуний “пул мукофоти”ни олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
 
Маълум қилинишича, ҳайдовчиларни тайёрловчи МК “Ватанпарвар” ташкилотининг шўба унитар корхонаси раҳбари ўринбосари, ўзининг хонасида ИИББ ҳузуридаги Жиноят қидирув бошқармасининг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўм миқдорида “мукофот пули” олаётган вақтда қўлга олинган.
 
Раҳбар ўринбосари бу пулларни машғулотларга келмасдан гувоҳнома олишга йўл очиб бериши учун олмоқчи бўлган.
 
Прокуратура томонидан қўлга киритилган далилий ашёлар ва материаллар асосида қўлга олинган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Автомактаб жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар