“Гринпис” ташкилотининг эксперти Россиянинг Ямал ўлкасида куйдирги касллигининг тарқалишига нима сабаб бўлаётгани ҳақида фикр билдирди.
“Иқлим ўзгаришининг оқибатларидан бири – бу юқумли касалликларнинг сони ортишидир. Абадий музликда ўнлаб ва юзлаб йиллар олдин эпидемияларда ҳалок бўлган ҳайвонлар жасади “кансерваланган” ва бу ҳудудлар эски қабристондир. Иқлим исиши натижасида, музликлар эриб, ернинг юза қатламида споралар шаклланмоқда ва юқумли касалликлар яна тарқалишни бошлади”, дейди Чупров.
Унинг сўзларига кўра, куйдирги касаллигини қўзғатувчи инфекциялар тупроқда юз йилгача сақланиб қолиш хусусиятини йўқотмайди. Бундан ташқари, олимлар иқлимнинг исиши натижасида бошқа эски ва хавфли вируслар пайдо бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, 1788 йил рус олими С.С.Андреевский Сибирдаги эпизоотия вақтида бу касалликни ҳайвондан ўзига юқтириб, одамлар билан ҳайвонларда учрайдиган касаллик бир хил эканлигини исботлади ва бу касалликни “сибир яраси” (“Сибирская язва”) деб аташни тавсия қилди. У куйдиргининг патологик анатомияси, клиник турларини тасвирлаган, шу билан бирга, унинг олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиққан.