...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда 25 киши куйдирги касаллида гумон қилиниб шифохонага ётқизилди


13:58, 11.07.2016 Саломатлик
 5 339

Касалланган сигир сўйилгач, унинг гўшти маҳаллий кафелардан бирига топшириб юборилган.

Қозоғистоннинг Павлодарск вилояти, Иртишск қишлоғида истиқомат қилувчи бир неча фуқаро куйдирги касаллигида гумон қилиниб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда  “Nur.kz” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, Иртишск қишлоғида яшовчи икки фуқарода куйдирги касаллиги аломатлари аниқлангач, улар касалликда гумон қилиниб, 8 июль куни шифохонага ётқизилганди. Ана шу икки фуқаро билан алоқада бўлган яна 25 киши ҳам шифохонага етказилди. Айни дамда улар кимёвий йўллар билан касалликнинг олдини олиш учун Иртишск туман шифохонасида назорат остида ётибди.
 
Эпидемиологик терговлар натижасида, 27 июнь куни Узунсу қишлоғида яшовчи фуқаронинг сигири қандайдир касалга чалинган ва бу ҳақда вилоят ветеринария хизмати вакилларига хабар берилмаган. Сигир уй эгалари томонидан ветеринарлар кўриги ва огоҳлантиришсиз сўйиб юборилган.
 
Энг ёмони, уй эгалари ушбу сигирнинг 117 килограмм гўштини қишлоқдаги “Майра” кафесига топширишган. Айни вақтда сигир сўйилган жой аниқланган ва гўштнинг қолган қисми ва сигирнинг териси йўқ қилинган. Сигир сўйилган ва унинг гўшти сақланган жой дезинфекция қилинган.
 
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти, тиббиёт хизмати ташкилотлари томонидан сигирни сўйишда иштирок этган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар тўпланган. Воқеа жойида эпидемияга қарши чоралар кўрилмоқда.
 
“Сигирни сўйишда иштирок этган эркак ва аёл, шунингдек, “Майра” кафеси ишчисининг аҳволи ўртача-оғир, деб баҳоланмоқда. Улар керакли тиббий муолажаларни олишмоқда”,  дейди Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нурлан Кесимов.
 
Павлодар вилояти бош санитар-ветеринари Рашид Нурбеков куйдирги касаллиги вируси лаборатор жиҳатдан тасдиқланмаганини айтмоқда.
 
“Куйдирги касаллиги вирусининг мавжудлиги борасидаги маълумот тасдиқланмагани учун ҳозирча карантин эълон қилинганича йўқ. Сигир гўштига келадиган бўлсак, маҳаллий лабараториялар унда куйдирги касаллиги йўқлигини аниқлашди. Ҳозирда Республика миллий ветеринария референт маркази мутаҳассисини кутяпмиз. Мутаҳассис бу борада ўз тадқиқотини ўтказиб, саволларимизга жавоб олишимизда ёрдам беради. Касалликда гумон қилинган икки киши ва улар билан алоқада бўлган яна 25 киши шифохоналарда, шифокорлар назорати остидалар”, дейди Нурбеков.
 
Вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирина Сорокинанинг фикрича, шифохонадагиларнинг касалликни юқтиргани борасида гумонларга бир неча кундан сўнг, таҳлил натижалари чиққач, ойдинлик киритилади.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Ақтўбе Куйдирги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!