...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лаваш аслида қайси халқнинг миллий таоми?


13:51, 11.07.2016 Бу қизиқ
 8 232

Туркия, Эрон, Озарбайжон, Арманистон ва Қозоғистон лавашни ўзларининг миллий таомлари сифатида ҳисоблаб келадилар.

Анъанавий юпқа нон сифатида дунёга машҳур – лаваш Арманистон, Эрон, Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжонда кенг истеъмол қилинади.  ЮНЕСКО ташкилоти Арманистон лавашини халқаро маданий мерос сифатида тан олган. Бу эса юқоридаги тўрт давлат орасида баҳс-мунозарларга сабаб бўлди ва улар ташкилотнинг бу қароридан норози. Бу ҳақда “Dailysabah” нашри ёзмоқда.
 
Жорий йилнинг 28 ноябридан 2 декабрига қадар Эфиопияда ЮНЕСКО ташкилоти Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 11-мажлиси бўлиб ўтади. Ана шу учрашувда “Юпқа нон тайёрлаш ва ўзаро алмашиш маданияти:  Лаваш,  Қотирма,  Юпқа ва Юфқа” деб номланган ҳужжат муҳокама этилади ва мазкур таомларнинг қайси халққа тегишли экани ҳақида якуний қарор эълон қилинади.
 
Маълумотларга қараганда, Озарбайжон ва Туркия Арманистоннинг лавашни унинг миллий таоми сифатида тан олинишига бўйича сўровини бир неча вақтдан буён рад этиб келмоқда. 
 
Туркия расмийларининг сўзларига кўра, лаваш турк маданиятида, жумладан тўй маросимларида катта ўринга эга. Асосан,  қишлоқ аёллари томонидан тайёрланадиган лаваш пишлоқ, кўкат ва гўшт билан истеъмол қилинади. Туркия бўйлаб лаваш ресторанларда иштаҳани очувчи таом сифатида дастурхонга тортилади.
 
Маълумот ўрнида, 2014 йилнинг 26 ноябрида ЮНЕСКО лавашни номмоддий мерослар рўйхатига киритган. Лавашнинг тарихи жуда қадимга бориб тақалади. Бундай турдаги нонни шумерлар,  бобилликлар, мисрликлар, этрусклар ва бошқа Яқин Шарқда яшаган қадимги халқлар тайёрлаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Лаваш Арманистон Эрон Туркия Қозоғистон Озарбайжон ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!