...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ ходими иштирокидаги қуролли воқеа юзасидан расмий баёнот берди


22:31, 05.09.2017 Жамият
 13 481

Ички ишлар бош бошқармаси мазкур воқеага тўлалигича ойдинлик киритмаган ва автомобилни олиб қочганлар исм-фамилияларини, воқеа жойида жабрланган рўйхатини маълум қилмаган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Йўл патрул хизмати ходими ўғирланган автомобилни тўхтатиш учун қуролдан фойдаланиб, автомобилга қарата ўқ узгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, мазкур воқеа 5 сентябь куни соат 18:00 атрофида, Тошкентнинг Ҳамид Олимжон метро бекати яқинида содир бўлган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
 
Унда маълум қилинишича, кеча, 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда номаълум шахс, Учтепа тумани ҳудудида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Акбар Асадуллаевич Бобоевга тегишли бўлган Spark русумли автомобилни олиб қочган. 
 
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 
 
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра, мазкур автомашина фуқаролар, йўловчилар ва ҳайдовчиларга зарар етказмаслик мақсадида қуролдан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишига чек қўйилиб, тўхтатилди. 
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга, дейилади хабарда. Бироқ Ички ишлар бош бошқармаси мазкур воқеага тўлалигича ойдинлик киритмаган ва автомобилни олиб қочганлар исм-фамилияларини, воқеа жойида жабрланган рўйхатини маълум қилмаган. 

Теглар:Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙПХ ходими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар