...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “Бумеранг”, “Қидирув” тадбирлари ўтказилади


16:11, 30.11.2017 Жамият
 4 235

Тадбир давомида 153 та меҳмонхона ва ётоқхоналар ИИББ ходимлари томонидан текширилди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан шаҳар ҳудудида жиноятларни барвақт аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида, жорий йилнинг 25 декабрь кунига қадар кенг қамровли “Тозалаш-Антитеррор” комплекс умумпрофилактик ва тезкор тадбирлари ўтказилади. “Паспорт-виза”, “Қидирув”, “Орият”, “Арсенал”, “Ҳамкор”, “Назорат”, “Давомат”, “Бумеранг” каби тадбирлар режа асосида амалга оширилади.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаевнинг хабар беришича, бугун, 30 октябрга қадар Шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 10.253 та кўп қаватли уйларда жойлашган 408.383 та хонадонлардан 62.901 таси, 161.596 та якка тартибдаги хусусий уй-жойлардан 25.830 таси, 23.696 та корхона, ташкилот ва муассасалардан 4.436 таси, 242 та меҳмонхоналар ва ётоқхоналардан 153 таси, 6.610 та чордоқ  ва ертўлалар, 960 та кафе-бар ва ресторанлар ҳамда 5.777 та бошқа обьектлар текширилди.

Натижада, 8209 та қоидабузарликлар аниқланган ва шундан паспорт-виза тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ 5.405 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Жумладан:

- 5.003 нафар шахс Тошкент шаҳрида доимий пропискасиз ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинмасдан яшаб келганлиги;
- 258 нафар хонадон эгаси доимий пропискасиз ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинмаган шахсларни яшаши учун шароит яратиб берганлиги;
- 144 нафар корхона ва ташкилот мансабдор шахслари доимий пропискасиз ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинмаган шахсларни ишга қабул қилганлиги учун Ўз.Р  МЖтКнинг 223-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди;
- шунингдек, 2.128 нафар шахслар яшаш манзилларидан узоқ муддатга турли сабабларга кўра чиқиб кетганликлари аниқланди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Дониёр Тошхўжаев Тозалаш-Антитеррор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар