...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент-Ўш йўлида йирик автоҳалокат рўй берди


16:02, 22.08.2017 Жамият
 3 819

Тўқнашувдан сўнг ChAKMAN ва “Исузу” русумли юк машиналари ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 август куни кечаси Тошкент-Ўш автойўлида 4 та автомобиль иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар берди.
 
Тошкент- Фарғона водийси йўналишида ҳаракатланган ChAKMAN русумли юк ташувчи автомобилнинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида “Исузу” русумли юк машинаси, Damas ҳамда Hyundai самосвали тўқнашиб кетди. Натижада ушбу йўналишда тирбандлик юзага келди.
 
Тўқнашувдан сўнг, ChAKMAN ва “Исузу” русумли юк машиналари ағдарилиб кетган. Қутқарувчилар автомобилларни ўз ҳолатига қайта ағдаришга муваффақ бўлишди.
 
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар Поп туманидаги марказий шифохонага етказилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Тошкент-Ўш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар