Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда тайёргарликни давом эттирмоқда.
– Тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордик. Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутяпти. Насиб этса, ушбу учрашувларда ижобий натижага эришиб, энг эзгу мақсадимизга етмоқчимиз.
Йиғинга секин-аста хориждаги футболчилар ҳам етиб келишмоқда. Барчанинг кайфияти аъло даражада.
Агар мухлисларимиз бизни дуо қилиб туришса, албатта ўз ниятимизга етамиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз, – дейди тажрибали футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.