...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент дунёдаги яшаш учун энг арзон шаҳарлар рўйхатига киритилди


11:51, 24.03.2018 Жамият
 3 539

Ўзбекистон пойтахти Тошкент 1966 йилда зилзила туфайли тамомила вайронага айланганди. Ўшанда 300 минг киши уйсиз қолган. Бироқ бутун шаҳар қайтадан қурилган ва тикланган эди.

The Telegraph яшаш учун дунёнинг энг арзон шаҳарлари 20 талигини эълон қилди. Унга Тошкент шаҳри 19 ўринда киритилган, дея хабар берди “Зарафшон” газетаси.
 
“Ўзбекистон пойтахти Тошкент 1966 йилда зилзила туфайли тамомила вайронага айланганди. Ўшанда 300 минг киши уйсиз қолган. Бироқ бутун шаҳар қайтадан қурилган ва тикланган эди”, деб ёзади The Telegraph.
 
“Бу ерда мафтун этувчи 12 аср масжидлари қаторида рус мумтоз меъморчилик намуналари ва мушакдор ишчилар ҳайкалларини кўришингиз мумкин. Шаҳарнинг асосий боғи олдидаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида туриб советнинг сўнган шуҳратини яқиндан ҳис этасиз”.


 
The Telegraph тузган рўйхатнинг сўнгги ўрнида Мароккодаги Касабланка шаҳри жой олган.
 
Рейтингнинг илк бешлигида Дамашқ (Сурия), Каракас (Венесуэлла), Олма-Ота (Қозоғистон), Лагос (Нигерия) ва Бангалор (Ҳиндистон) бор.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тошкент арзон рўйхат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар