Бу ҳақда Бухорога ташриф буюрган Хитой делегацияси вакиллари билан учрашув чоғида айтилган.
Бухоро давлат университетида ўтказилган учрашув чоғида Хитой делегацияси меҳмонхоналар ва ресторанлар қуриш, Лоян ва Бухоро шаҳри оралиғида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва иккала шаҳар туристик агентликларнинг юзма-юз учрашувларини ташкил этиб бориш ҳамда Лояндаги туристик агентликлар учун инфо турларни амалга ошириш каби масалалар бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.
Лоян шаҳри делегацияси Бухорога ташрифидан катта тассурот олиб мамнун бўлганликлари ва ҳудуднинг юксак туристик салоҳиятини яна бир бор эътироф этишларини билдиришди, дея хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати.